Асосий қисмга ўтиш
200 000 сўм дан бепул етказиб бериш

Анор дарахти

80 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

«Анор дарахти» – бу тарих, муҳаббат ва инсон тақдирлари кесишган бетакрор асар. Ҳикоя Биринчи жаҳон уруши давридан бошланиб, катта тарихий воқеалар ичида инсоний қисматларни очиб беради. Асар Трабзон, Табриз, Тбилиси, Батуми ва Истанбул ёъналишида ривожланади, бу эса унинг қамровини янада кенгайтиради. Китобнинг асосий қаҳрамонлари – бири Трабзондан, бири эса Табриздан келган икки инсон бўлиб, уларнинг тақдири бир-бирига чамбарчас боғланади. Уларнинг ҳаёти, севгиси ва орзулари тарихий воқеалар гирдобида синовдан ўтади. Ҳикоя орқали муҳожирлик, қочиш, кураш, тақдир ва севги каби мавзулар чуқур ёритилган. «Анор дарахти» – бу нафақат севги ва тарихий воқеалар ҳақида, балки инсоннинг ички олами, умидлари ва курашлари ҳақида ҳам ҳикоя қилувчи асар. Мазмун жиҳатдан бой ва қизиқарли бўлиб, тарихий романларни севувчилар учун айни муддао.

Шунга ўхшаш китоблар