Асосий қисмга ўтиш
200 000 сўм дан бепул етказиб бериш

Етказиб бериш

Буюртмани дўкондан олиб кетишингиз, Тошкент бўйлаб курер орқали ёки вилоятларга почта орқали олишингиз мумкин.

Дўкондан олиб кетиш — бепул

Чорсу филиали ҳар куни 09:00–21:00 ишлайди. Буюртма тайёр бўлиши билан SMS юборамиз ва уни 3 кун сақлаймиз.

Тошкент бўйлаб

Курер 1–2 кун ичида эшиккача етказади — 25 000 сўм, 200 000 сўм дан юқори буюртмалар учун бепул. Эхпресс – Yandex Delivery орқали 21:00 гача берилган буюртма шу куни етказилади, нархи масофага қараб (тахминан 35 000 сўм).

Ўзбекистон бўйлаб

BTS Express (1–3 кун, филиалдан оласиз), EMU (1–3 кун, уйингизгача) ва Uzpost (3–5 кун, почта бўлимидан). Нарх вилоят ва буюртма вазнига қараб ҳисобланади, оператор буюртмани тасдиқлашда аниқлаштиради.

Қадоқлаш

Ҳар бир китоб алоҳида қадоқланади. Хоҳласангиз, 2 000 сўмга крафт пакетда совға сифатида ўраб берамиз.