
Далоилул хайрот: Ҳар куни ўқиладиган салавотлар
62 000 сўм
Сотувда бор
1
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
XV асрда яшаган тасаввуф алломаси Имом Жазулий қаламига мансуб «Далоилул хайрот» асари Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва дуолар айтиш одобини ўргатувчи машҳур мажмуадир. Ушбу китоб мусулмон оламида асрлар давомида энг кўп ўқилган манбалардан бири ҳисобланади. Китобда ҳафтанинг ҳар бир куни учун алоҳида тақсимланган салавот ва дуолар жамланган. У кунлик маънавий вазифаларни тартибга солишга, қалбдаги осойишталикни оширишга ҳамда Пайғамбаримиз суннатига боғланишга ёрдам беради. «Тирилиш» нашриёти чоп этган ушбу тўплам салавотларни мунтазам ўқиб боришни ният қилганлар учун тайёрланган.





