Асосий қисмга ўтиш
199 997 сўм дан бепул етказиб бериш

Дунёлар жанги

35 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

Инглиз ёзувчиси Ҳерберт Уеллс ўзбек китобхонларига «Вақт машинаси», «Кўринмас одам» каби машҳур асарлари билан таниш. Унинг «Дунёлар жанги» романи 1898 йилда китоб ҳолида чоп этилган. Асарда ўзга сайёраликларнинг Ер сайёрасига ҳужум қилиш мавзуси қаламга олинган бўлиб, бу китоб ўша давр учун катта янгилик ҳисобланган. Воқеалар муаллифнинг ватани бўлмиш Англияда содир бўлади. Асар XX аср давомида довруғини сақлаб қолди ва ҳозирги кунда ҳам фантастик асарлар рейтингидан тушгани ёъқ. Дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган ҳамда роман асосида Стивен Спилберг томонидан филм ишланган. Романнинг 1938 йилдаги радиопостановкаси шу қадар реалистик тарзда эшиттирилганки, айрим тингловчилар воқеаларни ҳақиқий марсианлар босқини сифатида қабул қилган. Роман ғояси қисман Тасмания аборигенларининг қириб ташланишининг тарихий таъсирида шаклланган бўлиб, бу ҳолат Уеллсни инсониятнинг ўзидан тараққий этган куч билан тўқнаш келгандаги тақдири ҳақида мулоҳаза юритишга ундаган.

Шунга ўхшаш китоблар