
Фаластин: Агар ўлишим лозим бўлса...
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Ушбу китобда Фаластиннинг сунгги 75 йиллик мураккаб ва зиддиятли даври у ерда яшовчи оддий инсонларнинг тилидан ҳикоя қилинади. Фластинлик оддий инсон — Ғазода, Қуддусда, Ғарбий соҳилда, Исроилда ёки қочқинликда умр кечирадими: исталган жойида яшаш, саёҳатга чиқиш, ибодат қилиш, таълим олиш, даволаниш, ҳатто оиласидан тортиб олинган уйини қуриш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган. Унинг куни дронлар сасини эшитишдан бошланади ва ушбу кунни у: ҳибс, қийноқ, ҳақорат, уйининг вайрон қилиниши, ўзи ва оиласининг ўлдирилиши ёки сургун қилиниши билан тугаши мумкин. *** «Агар ўлишим лозим бўлса, Сенга яшаш лозимдир, Қиссамни ҳикоя қилиш учун, Буюмларимни сотишинг учун, Бир парча мато ва Бир қанча чилвир хариди учун. Уни узун думли оқ қилиб ясат, Ғазонинг бирор гўшасидаги гўдак, Самога боқиб, На ўз жасади билан, Ҳатто ўз ўзи билан, — Ҳеч ким билан хайрлашмаган — Оташда ғойиб бўлган, Отасин кўмаётган чоғида Варракка назар солсин, Менинг осмон варрагимга, Менинг варрагимга, Сен ясаган ўша варракка, Самога парвоз қилаётганда, Оний лаҳзада ўйласин, Бу фаришта эканин, Севгини қайтараётган. Агар ўлишим муқаррар бўлса, Майли, бу умид бахш этсин, Майли, бу тарихга айлансин… Бу шеър инглиз адабиёти профессори, шоир Рефат Аларир томонидан 2023 йил 1 ноябрда ёзилган бўлиб, дунёнинг 40 тилига таржима қилинган. У ҳарбий амалиёт бошланишига қарамай, Ғазо шимолидан чиқиб кетишдан бош тортди ва 2023 йилнинг 6 декабр куни яшаш жойига отилган Исроил ракетаси билан ўлдирилди. У билан акаси, синглиси ва тўртта жияни ҳалок бўлди. Рефат 44 ёшда эди.»


