Асосий қисмга ўтиш
200 000 сўм дан бепул етказиб бериш

Фаровонлик парадокси

99 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

Қашшоқликдан қутулиш мумкин. Савол эса — “қан­дай қилиб?” Қандай қилиб мамлакатлар фаровонликка эришиши мумкин? Фаровонликнинг асл калити нимада? Кўплар бу саволларга турли жавобларни таклиф қилса-да, дунёдаги энг таниқли университет — Ҳарвард профессори Клейтон Кристенсен бошчилигидаги тадқиқотчилар «Фаровонлик парадокси» китобида бошқалардан фарқ қиладиган, лекин далилларга асосланган амалий ечимларни тақдим этишган. Китобда муаллифлар нафақат AQSH ёки Европа мамлакатлари, балки Мексика, Япония, Жанубий Корея ва ҳатто Нигерия каби турли давлатлар мисолида инноватсиялар қандай қилиб миллионлаб инсонларнинг турмуш тарзини ўзгартирганини очиб беради. Улар реал ҳаётий мисоллар орқали кўрсатади: нима учун баъзи мамлакатлар тез ривожланади ва бу ривожланишга нима сабаб бўлади? Китоб сизни нафақат иқтисодиёт ва инноватсиялар билан таништиради, балки кенгроқ саволларни қўяди: нимага аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб қарорлар муваффақиятсизликка учрайди? Бу саволлар, Кристенсеннинг илмий тадқиқотлари билан бирга, глобал ривожланишнинг замонавий муаммоларини янада тушунишга ёрдам беради.

Шунга ўхшаш китоблар