Асосий қисмга ўтиш
200 000 сўм дан бепул етказиб бериш

Футувват: Фазилатли ёшлик

36 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

Ражаб Шонтуркнинг «Футувват: Фазилатли Ёшлик» китоби – бу ёшларни ахлоқий, маънавий ва руҳий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган ажойиб асар. Муаллиф «футувват» тушунчасини чуқур тадқиқ қилиб, ёшларни яхшиликка, ёрдамсеварликка, ахлоқий покликка ва инсоний қаҳрамонликка ундайди. Китобда таърифланган «футувват» қадимий, аммо замон билан ҳамоҳанг қадриятлар тизими бўлиб, ёшларни фазилатли инсон бўлиб етишиш ёълида илҳомлантиради. Асарда ёшларнинг дунёқараши, ахлоқий масъулияти ва жамиятдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳаётнинг кундалик қийинчиликларига ва замонавий муаммоларга қарамай, футувват фазилатлари орқали руҳий ва ахлоқий юксалиш ёълида бориш муҳимлиги таъкидланади. Шонтурк ўқувчига ёшликдаги тўғри қадриятлар ва ахлоқий тамойилларни сақлаш, уларга амал қилиш орқалигина ҳақиқий камолотга етиш мумкинлигини тушунтиради. Китобда ёшларнинг одоб-ахлоқи, дўстлик, садоқат, жамоат билан боғлиқ масъулият ва инсоний муносабатлар фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинади. Китоб ёшларни эзгу ишларга, инсоний қадр-қимматни асрашга ва жамият олдидаги бурчини чуқур англашга ундайди.

Шунга ўхшаш китоблар