Ганбатте!
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Таслим бўлиш арафасида турганлар учун… Йиқилиш эмас, йиқилганда туришни истамаслик мағлубиятдир! Ҳар тонг кўзингизни очганингизда ҳаёт сизга янги синовларни ҳозирлаб турган бўлиши мумкин: баъзан елкангизга тоғдек юкларни ортади, баъзан ёълларингиз беркилиб, сўнгги кучингиз ҳам тугагандек туюлган лаҳзалар бўлади. Баъзида ҳамма нарсани ташлаб, ортга чекинишни истайсиз. Аммо шундай умидсизлик чорраҳасида ҳам ичингизда садо бераётган бир овоз қутқариб қолади: «Яна бир бор уриниб кўр». Бу овознинг номи — Ганбатте! Бу асарлар синовидан ўтган япон фалсафасидир. У сизга: «Мукаммал бўл! Маррага ҳаммадан олдин етиб бор!» — демайди, балки: «Имконинг етганича энг яхшисини қил ва асло таслим бўлма!» — дейди. Ганбатте — йиқилганда ўриндан туриб, тиззадаги чангни қоқиб, ёълда давом этиш санъати. Ганбатте — қоронғилик қанчалик қуюқ бўлмасин, қалбдаги нурни асраб қолиш иродасидир. Маррага биринчи бўлиб етиш шарт эмас. Асосийси — ёълда давом этиш. Гарчи қадамларингиз жуда кичик бўлса ҳам, атрофингиздаги ҳамма сиздан ўзиб кетса ҳам, қанотларингиз сингандек туюлса ҳам, олға қадам ташлашда давом этинг. Унутманг: катта ютуқлар олға босилган кичик қадамларнинг мевасидир. Муҳими натижангиз эмас, балки шу ёълда кўрсатган матонатингиздир.





