
Ғайриихтиёрий онг мўжизалари
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Ронда Берннинг «Ҳаётнинг буюк сири» ва “Куч”, Жо Виталенинг «Бахт сари тўрт қадам» китобларини ўқиб ҳайратланган бўлсангиз, билингки, бу китоб айнан сиз учун. Чунки Жон Кехо бу китобида юқорида келтирилган таниқли муаллифларнинг ғояларини тушунарли тилда ифодалай олган. Инсон миясининг ишлаш механизмларини сивилизатсиядан йироқда ўрганиш ва тушуниш учун 1975 йилда Жон Кехо ўрмонга кетади ва уч йил давомида ўша ерда яшайди. Турли-туман илмий ва маънавий манбалардан ахборотлар тўплаб, шунингдек, шахсий кузатувлари ва тажрибасига таяниб, Кехо мия қудратини ривожлантиришга оид ўзининг дастлабки содда ва жуда муваффақиятли дастурини ишлаб чиқди. 1978 йилда, ишлаб чиқилган тамойиллар асосида одамларга таълим бера бошлади ва 1980 йилдаёқ унинг маърузалари бутун дунёда кенг муваффақият қозонди. Кейинги йигирма йилни Кехо таълим бериш билан ўтказди. Ҳозирда у рафиқаси билан Тинч океаннинг шимоли-ғарбий соҳилида яшайди, китоблар чоп этиш ва маърузалар қилиш билан шуғулланади.






