
Ҳадис ва Ҳаёт (Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт) (23-жуз)
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон уммати ичидан ўн кишига улар тирик чоғларидаёқ жаннатга киришлари ҳақида ишончли башоратни берганлар. Ўша ўн кишининг тўрттаси биринчи тўрт рошид халифалар: Абу Бакр Сиддиқ, Умари Одил, Усмон Зуннурайни ва Али Муртазо розияллоҳу анҳумлар бўладилар. Бу улуғ саҳобаларнинг ҳаётлари ва фазилатлари билан аввалги жузларда танишиб чиқдик.Мана, энди жаннат башорати берилган ўнликдан қолган олтиталари– Зубайр ибн Аввом, Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ, Абдурроҳман ибн Авф ва Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳумларнинг фазилатлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.Китобнинг иккинчи қисмида эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларининг фазллари ҳақида сўз юритилади.









