Асосий қисмга ўтиш
200 000 сўм дан бепул етказиб бериш

Ҳалол очиқ ойдиндир - Ҳаром очиқ ойдиндир

25 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

Бандаларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини Исломнинг иккинчи масдари қилиб берган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин! Умматларига ҳадис нималигини батафсил тушунтириб, ундаги таълимотлар қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин! Диндошларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўргатиб, уларга амал қилишни осонлаштириб берган муҳаддисларимизга Аллоҳ таолонинг чексиз раҳмати бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан руҳий тарбия ёълларини топиб, уларни мўмин бандалар ҳаётига татбиқ қилишни ёълга қўйган машойихларимизга Аллоҳ таолонинг мағфирати бўлсин! Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан фиқҳий қоидалар чиқариб, мазкур қоидалар орқали кўплаб масалаларни ечган, мусулмон бандаларга амал эшигини очиб берган фақиҳларимизни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олган бўлсин! Аммо баъду: «Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» деган умумий номдаги силсиламизнинг биринчи қисмида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» деган ҳадислари хусусида ожизона сўз юритдик. Энди мазкур силсиланинг иккинчи қисмида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир» деган ҳадиси шарифлари ҳақида яна ожизона баҳс қилиш ниятидамиз. Бу ишни Аллоҳ таолонинг Ўзи бизга осон ва равон, файз-баракотли ҳамда унумли ва хайрли қилсин! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Шунга ўхшаш китоблар

Муаллифнинг бошқа китоблари