Асосий қисмга ўтиш
199 997 сўм дан бепул етказиб бериш

Мен – Марям

55 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

«Мен Марям» асари ҳаётий воқеалар асосида ёзилган бўлиб, аёл тақдири, жамият босими ва орзулар ёълидаги курашни чуқур психологик руҳда ёритади. Асар олис бир қишлоқда, илмдан йироқ, қадриятлари тор доирадан чиқмаган оилада туғилган Марямнинг ҳаёти билан бошланади. Қиз фарзанд туғилгани учун ғурури поймол бўлгандек ҳис қилган ота нафақат қизининг келажаги, балки унга исм қўйишни ҳам ўзига муносиб билмайди. Ана шу бепарволик, совуққонлик ва жамият қарашлари Марямнинг бутун умрига соя солади. Аммо қишлоқ тутумларидан бошқа «ҳақиқат»ни тан олмайдиган муҳитда улғайган қиз қалбида илмга, ўқишга бўлган иштиёқ қандай пайдо бўлади? У орзулари сари интилиш учун нималардан воз кечади, нималарга дош беради? Асар давомида ўқувчи Марямнинг орзуларига, умидларига ва изтиробларига шерик бўлади. Унинг ички кечинмалари, сукут ортидаги фарёди, жамият ва тақдир билан кураши ҳар бир саҳифада таъсирли тарзда очиб берилади. Бу асар аёлнинг нафақат заифлиги, балки сабри, иродаси ва ички кучини ҳам намоён этади. Саволлар кўп: — Аёлнинг орзулари нега кўпинча қурбон бўлади? — Илм ва эркинликка интилиш гуноҳми? — Сабр нажотми ёки мажбурият? Бу саволларнинг жавобини эса ўқувчи китоб саҳифаларидан топади.

Шунга ўхшаш китоблар