Асосий қисмга ўтиш
200 000 сўм дан бепул етказиб бериш

Осмонингдан узилма эй дил

46 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

«Олим ёки толиби илм, олимларни тингловчи ёки илмни суювчи бўлинг. Илмнинг душмани бўлишдан сақланинг, акс ҳолда ҳалок бўласиз”, дегандилар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам. Худди шунингдек инсон ҳар қанча шаккок бўлмасин, вужудида Яратганга иймон келтириш ҳисси борлигини доимо сезади. Бу туйғуни йўқота олиш инсоннинг қўлидан келмайди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайхи ва саллам самога боқиб, »Шундай анвар юлдузларни яратиб қўйган Оллоҳга нега одамлар иймон келтирмайдилар-а”, дея йиғлаган. Юлдузларни одамлар йўқотолмаганларидек, қалбларидаги Оллоҳга бўлган иймонни йўқота олмайдилар. Фақат бугунги куннинг фожеаси, биз ўз кўнглимиздаги иймонга эътиборсиз бўлиб қолганимизда. «Шарқ юлдузи” ойномасида эълон қилинаётган Қуръони каримни ўзбек тилига таржима қилган Алоуддин Мансур билан Ислом дини, умуман диний адабиётлар таржимаси борасидаги суҳбатимиз ана шундай бошланди. Ушбу суҳбатимиз айни чоғда «Қуръон таржимони ким? У киши ҳақида ҳикоя қилинглар», деб илтимос қилувчиларга ҳам жавоб бўлади деган умиддамиз.

Шунга ўхшаш китоблар