
Отам - Султон Абдулҳамид
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Усмонлилар империяси султони Абдулҳамид II тўғрисида ўнлаб тарихий-бадиий асарлар, хотиралар ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган. Қўлингиздаги китоб ҳам мана шу тарихнинг адолатли баҳоланган асл манзарасини кўриш истагидаги инсонларнинг саъй-ҳаракатлари маҳсули – Султон Абдулҳамид II нинг қизи, метин иродали малика Ойша Султоннинг отаси ҳақидаги хотираларидир. Асар китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз. Ойша Султон хотиралари ўта самимий ва холислик билан баён қилинган, эски давр мемуарларига хос бўлган маддоҳлиг-у мадҳиялардан холи. Хотираларни ўқиркансиз, XIX аср охири – XX аср боши дунё тарихи ва сиёсий тузумлар, эски давлатчилик ва модерн сиёсий қарашлар ўртасидаги зиддият жараёнида янги XX аср давлатчилигининг шаклланиш тадрижини, бу жараёнда бир шахснинг ўрни ва таъсири қандай бўлганлигини кўрасиз. Хотиралар султон шахсини шакллантирган шаҳзодалик ҳаёти, фожиали тақдирлар ва аянчли қисматлар баёни худди бир кино лентасидай кўз ўнгингиздан ўтади, ўша давр сарой ва ҳарам ҳаёти муҳитига олиб киради сизни.






