
Ўзингизни ардоқланг қадрдоним
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Ўзинг учун бирор нарса қилмаётган бўлсанг, ким ҳам сен учун бирор нарса қиларди? Ўз яраларингга ўзинг малҳам қўймасанг, ким ҳам ёрдам қўлини чўзарди? Агар ўзингни бошқалар учун қадрли эмасдек сезаётган бўлсанг, аввало, ўзингга шу саволни бер: «Мен ўзим учун қадрлиманми?» Бу китобда сен билан бирга саёҳатга чиқамиз. Ҳар кишининг ичида битта яхши, битта ёмон «мен» мавжуд. Ёмон «мен» назоратни қўлга олса, инсон ўзига зарар етказади. Бу китоб орқали қиладиган саёҳатимизнинг мақсади ҳам ичингдаги яхши «мен»га етиб бориш, уни кашф этишдир. Бу саёҳат давомида хавотирларингни ёъқ қилиш учун ва уларни кўп ҳам ўйлайвермаслик учун қайси усуллардан фойдаланишинг мумкинлиги, салбий ўйларингни қандай назорат қилишинг мумкинлиги, яхши муносабатлар ўрнатган ҳолда, ўзингга зарар етказаётган инсонлардан қандай қутулишинг мумкинлиги, бунинг учун нималарга эътибор беришинг кераклиги, қайси жабҳаларда ҳаётни ва у олиб келганларни қабул қилиш кераклиги, ичингдаги беқадрлик ҳиссини қандай енгишинг мумкинлиги ва ўзингни қандай қилиб ўзгартиришинг мумкинлигини билиб оласан. Хўш, қадрли дўстим, бу саёҳатга тайёрмисан?





