
Қайтиш
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Мазкур асар инсон руҳиятининг мураккаб эврилишлари, ўзликни англаш ва ўтмиш билан юзлашиш мавзусига бағишланган. Асар қаҳрамони узоқ вақт давомида ўзидан, ўз ҳақиқатларидан ва яқинларидан қочиб юргач, ниҳоят “қайтишга қарор қилади. Аммо бу қайтиш шунчаки геог- рафик манзилни ўзгартириш эмас, балки қалбнинг туб-тубидаги оғриқлар, хатолар ва кечирилмаган туйғулар билан юзлашиш- дир. Муаллиф ҳар бир инсон эрта-кеч ўз аслига, илдизларига ва виждонига қайтиши муқаррар эканини бадиий маҳорат билан тасвирлайди. Асар ўқувчини «Инсон ўзидан қочиб қутула оладими?» деган савол устида мушоҳада юритишга чорлайди. Ўз ёълидан дадил одимловчилар ва ўзлигини қайта ярата олганлар учун… Табиатнинг ўзини такрорлашини кўролмайсиз. Фасллар алмашинуви шунчаки такрорланиш эмас. Зеро, табиатнинг асоси-янгиланишдир. Жорий фасл, аввалгиси янгиланган ҳолда қайта келиши учун буюк курашлар олиб боради. Табиатга ўша муҳташам гўзалликларни бахш этиб, унинг қайта мавжуд бўлишини таъминлайдиган нарса айнан ўтган фаслдир. Аёл ҳам она табиат кабидир. У бугунини гўзаллаштирадиган ҳар бир лаҳза учун курашади ва севади… Э воҳ! Доимо кейинги фасл ҳаяжони билан яшаб, ўзини такрорлашдан нари ўтолмаганларга ачинасан киши! Ўзлигининг туб-тубидаги севги иштиёқи ўмини эгаллаган кибр, устунлик, ўзгаларни рад этиш ва меҳрсизлик сабабли, танҳолик қудуғига ғарқ бўлганларнинг тўлғонишлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Қайтиш» романи — турк адабиёти содда тилининг энг ёрқин намуналаридан биридир.




