
Саҳобалардан мактублар
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Алҳам Шарковийнинг “Саҳобалардан мактублар” китоби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга соғинган, қалбида Пайғамбаримизга чуқур муҳаббат олиб юрган ўқувчиларга бағишланган самимий асардир. Китоб саҳобалар руҳида ёзилган мактублар орқали Пайғамбаримизнинг ҳаёт ёъли, бошдан кечирган синовлари ва умматга бўлган чексиз меҳрини эслатади. Асарда Тоифдаги тошбўронлар, Абу Толиб дарасидаги очлик, ҳижрат ёълидаги кўз ёшлари ва “Аллоҳим, умматимга раҳм қил” дея ўтказилган бедор тунлар ёдга олинади. Шунингдек, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг “Сиздан кейин ҳам яшаймизми?” деган саволи, Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг “Нафсим менинг уловим” деган ҳикмати орқали нафс тарбияси, жисмоний ва руҳий ғамхўрлик масалалари ёритилади. Асар ўқувчини маҳзунликка эмас, балки “Учрашув жойимиз Ҳавзда” деган умид ва тасалли билан руҳлантиради. Китоб қалбларга нур, соғинчларга таскин ва имонга мустаҳкамлик бахш этади.









