Ассалом, қайғу
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Ўзбек адабиётсеварларига «Кўлмак сувда қуёш парчаси» асари билан таниш бўлган фаранг адибаси Франсуаза Саган бундан 66 йил аввал ўзининг илк асари – «Ассалом, қайғу»ни ёзди. Мазкур мўжаж роман 17 баҳорни қаршилаган муаллифни кўз очиб юмгунча чақмоқ мисол бутун дунёга машҳур қилди. Гап шундаки, навниҳол Саган ўша пайтда бир қолипдаги анъанавий услубларга чап бериб, ўз қаҳрамонларини худди ҳаётдагидек жонли тасвирлаган ва бир хилликдан зада китобсеварларнинг нақ кўнглидагиларни битганди. Гарчи асарда ҳали ишқ сурурини тотиб кўрмаган балоғат ёшидаги қизнинг кечинмалари тасвирланган бўлса-да, «Ассалом, қайғу» биринчи галда туйғуларни асраш, севги-муҳаббатни тарбиялаш ҳақида эди, романнинг бош қаҳрамони айтмиш: «Севги дунёдаги энг ёқимли, асил нарса. Уни ниманинг эвазига сотиб олишинг муҳим эмас».


