Асосий қисмга ўтиш
199 997 сўм дан бепул етказиб бериш

Ҳелладос

45 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

Мазкур тўпламда грузин адабиётининг ёрқин вакили Думбадзенинг уч машҳур асари: «Ҳелладос» ҳикояси, «Кукарача ёки нишонга тегмаган ўқлар» қиссаси ва «Оқ байроқлар» романи жамланган. Бу асарларда муаллиф ижодининг асосий ғоявий ёъналиши: инсонийлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик, садоқат ва ҳаёт синовлари олдида букилмаслик яхлит ҳолда намоён этилган. «Ҳелладос»да муаллиф ватанпарварлик туйғусини самимий ва таъсирчан бадиий тил орқали очиб беради. «Кукарача ёки нишонга тегмаган ўқлар»да эса ҳаётнинг кутилмаган бурилишлари, ҳақиқат ва адолат, инсон интилишларининг мураккаблиги рамзий тарзда ифодаланади. «Оқ байроқлар» романида эса уруш ва тинчлик, жасорат ва қўрқоқлик, дўстлик ва хиёнат, умид ва умидсизлик каби мавзулар чуқур фалсафий руҳда ёритилади. Ушбу нашр ўқувчини нафақат воқеалар силсиласига, балки инсон руҳиятининг энг теран қатламларига олиб киради. Китоб ҳаётни севишга, одамларни тушунишга ва яхшиликка ишонишга ундайди.

Шунга ўхшаш китоблар