Какку уяси узра парвоз
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Кен Кизи (асл исми Кеннот Элтон Кизи) – 1935-йил 17-сентабрда Америкада туғилган. Стенфорд университетидаги таҳсили давомида у ёш психиатр Вик Ловелл билан танишади, 1959-йилда Ловеллнинг ёрдами билан «Менло Парк» касалхонасининг психиатрия бўлимида тунги навбатчи санитар вазифасида иш бошлайди. Кизи касалхонадаги фаолияти давомида психотроп моддаларнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда ҳам иштирок этади. Муассасадаги беморларнинг жамият томонидан рад этилиши, улар билан доимий мулоқот «Какку уяси узра парвоз» асарининг яратилишига асос бўлди ва роман Кен Кизига катта шуҳрат олиб келди. 1975-йилда режиссёр Милош Форман мазкур асар асосида филм суратга олди ва ушбу филм 5 та номинатсия бўйича Оскар мукофотига сазовор бўлди.


