Асосий қисмга ўтиш
199 997 сўм дан бепул етказиб бериш

Шоҳона ишрат

38 000 сўм
Сотувда бор
1
  • Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
  • Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
  • ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан

Франсуз ёзувчиси Виктор Мари Гюго (1802-1885) – носир, шоир, драматург, сиёсат ва жамоат арбоби. Оилада учта ака-уканинг энг кичиги эди. Отаси Жозеф Леополд Сигисбер Гюго Наполеон армиясининг генерали, онаси Софи Требучет эса нантлик кема эгасининг қизи бўлиб, ёзувчининг болалиги сафарларда ўтади. Бу саёҳатлар бўлажак адибнинг қалбида чуқур таассурот қолдирди ва унинг романтик дунёқарашини шакллантирди. 1885-йил Парижда вафот этган. Республикачи ғоялар тарафдори Виктор Гюго ўлимидан сўнг, марҳумнинг хоки Франсиянинг машҳур ватанпарварлар дафн этиладиган Париждаги дахма Пантеонга кўчирилган. Виктор Гюго ижодий фаолиятини 14 ёшида бошлаган. Дастлабки шеърий тўплами «Қасидалар» («Одес») деб номланиб, 1822-йилда нашр этилган. 1827-йилда илк тарихий драмаси «Кромвел» («Сромвелл»), 1829-йилда «Шарқона» («Ориенталес»), 1830-йилда биринчи эпоним драмаси «Эрнани» («Ҳернани») ва 1831-йилда «Париж Биби Марям ибодатхонаси» («Нотре-Даме де Парис») кабилар ёзувчига кетма-кет оламшумул зафарлар олиб келган…

Шунга ўхшаш китоблар

Муаллифнинг бошқа китоблари