Яшик-одам
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Ёзувчи, драматург ва ссенарий устаси сифатида донг таратган Кобо Абе (1924-1993) санъат соҳасида Иккинчи жаҳон урушидан кейинги япон авангардининг етакчи намояндаларидан биридир. Унинг «Қумдаги хотин», «Бегона қиёфа», «Ёқиб юборилган харита» каби романлари асосида ўтган аср олтмишинчи йилларида режиссёр Хироси Тесигахара томонидан бадиий филмлар яратилган. Инсон ва унинг эркинлигини бўғувчи жамият ўртасидаги зиддиятлар Кобо Абе ижодининг бош мавзусидир. Ёшлик йиллари Манчжурияда кечган Кобо Абе 1943-йили Токио қироллик университети тиббиёт факултетига ўқишга кирган, аммо битирув имтиҳонларидан муваффақиятли ўтолмагани учун врачлик дипломини олиш насиб этмаган. Адиб 1973-йили «Абе Кобо студияси» деб номланган ўз театрини ташкил этади ва драматургия соҳасида самарали ижод қила бошлайди. Кобо Абенинг асарлари «Акутагава», «Ёмиури» ва «Танидзаки» сингари Япониянинг энг нуфузли мукофотларига сазовор бўлган.


