Asosiy qismga o'tish
200 000 so'm dan bepul yetkazib berish

Chirog'i porlagan uy

50 000 so'm
Sotuvda bor
1
  • Do'kondan olib ketishChorsu filiali · bugun tayyorBepul
  • Toshkent bo'ylab kuryerErtaga yoki 1–2 kun ichida25 000 so'm
  • ViloyatlargaBTS, EMU yoki Uzpost · 2–5 kun20 000 so'm dan

«…бу сўзларда ҳақиқатни кўраман — улар ҳақиқий, бир умрлик, шундай севги борлиги ҳақида. Уни топиш учун ҳеч қаёққа бориш шарт эмас, калитни қулфга тиқиб бураш: қаттиқ-қаттиқ қучиш, янги кунда учратганларингга қувониш ва сокинлик топа олиш етарли. Бамисоли июль денгизи бўйида юмуқ кўзлар ва очиқ юрак билан ўтиргандек. Сен ўзингни учратганинг ва таниганингда — у билан севимли қўшиқларингни куйлайдиган ва қанчалаб финжон қаҳва ичишадиган ўз одамингни учратган ва таниган бўласан». Биз билган ҳаёт нақадар гўзал ва нақадар ширин. Аммо унинг ҳеч ким билмайдиган дарду армонлари, ўйланмаган бахту иқболлари бор. Ҳар бир қалбнинг ўзгача идроки, тафаккур қаноти бўлганидек, албатта, меҳру муҳаббати ҳамда иймон-эътиқоди ҳам мавжуддир. Инсон умрини бахт машъали маёқ бўлиб безар экан, унинг ҳаёти уйни ёритган чироқ каби ёруғ бўлаверади. Ушбу роман ҳақиқий, баркамол севгининг борлиги ва севилиб яшаш — чинакам бахт эканлигини тараннум этади. Мазкур асар орқали севги билан сирлашиб, бахт билан дўстлашиб қоласиз, деган умиддамиз. Рус тилидан Оллоёр Бегалиев таржимаси

Shunga o'xshash kitoblar