Сағри тери тилсими
- Дўкондан олиб кетишЧорсу филиали · бугун тайёрБепул
- Тошкент бўйлаб курерЭртага ёки 1–2 кун ичида25 000 сўм
- ВилоятларгаBTS, EMU ёки Uzpost · 2–5 кун20 000 сўм дан
Франсуз ёзувчиси Оноре де Балзак (1799-1850) — буюк романнавис, реализм ёъналишининг асосчиларидан бири, жаҳон адабиётида ўчмас из қолдирган ижодкор. У Франсия жамиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда инсон табиати, нафс, ҳирс ва маънавий таназзул масалаларини асарларида маҳорат билан ёритган. Балзакнинг ижоди инсон руҳиятининг энг нозик жиҳатларини очиб беришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ёзувчи машҳур «Инсоният комедияси» туркуми орқали юзлаб образлар галереясини яратди ва XIX аср Франсия ҳаётини бадиий солнома сифатида тасвирлаб берди. «Сағри тери тилсими» Балзакнинг энг машҳур фалсафий романларидан бири бўлиб, у инсон хоҳишлари, тақдир ва ҳаёт қонуниятлари ҳақида ҳикоя қилади. Асарда инсон орзулари ва уларнинг баҳоси ўртасидаги мураккаб боғлиқлик таъсирли тарзда очиб берилган.


